Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

“ЧОРЧИНОР” БОЛАЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

“ЧОРЧИНОР” БОЛАЛАР БИЛАН ГАВЖУМ

Ургут туманида тубдан реконструкция қилинган “Чорчинор” болалар соғломлаштириш оромгоҳи фойдаланишга топширилди. 

Оромгоҳнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси Т.Норбоева, вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг соғлом ва баркамол ўсиб-улғайиши, замонавий таълим-тарбия олиши учун барча шароит ва имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.


Бу саъй-ҳаракатларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ташкилот томонидан ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, фарзандлари ижтимоий муҳофаза қилиниб, зарур тиббий, социал ёрдам кўрсатилмоқда.

Ургутнинг тоғли ҳудудида федерация қошидаги “Касаба таъмир қурилиш” шўъба корхонаси қурувчилари бир йил давомида кенг кўламли бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини амалга оширди. Натижада 300 ўринли шинам ётоқхона, ошхона, тиббиёт хонаси, замонавий спорт майдончаси, иккита чўмилиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, мўъжаз саҳнали амфитеатр қурилиб, дам олувчилар учун барча зарур шароитлар яратилди.


Вилоятнинг турли ҳудудларидан келган уч юзга яқин болажонлар янги оромгоҳнинг илк дам олувчилари бўлди. Уларга хизмат кўрсатувчи муассаса тарбиячи ва етакчилари танлов асосида ишга қабул қилинди. Болаларнинг ҳар бир куни завқли ва унутилмас таассуротларга бой бўлиши учун маданий-маърифий дастурлар, интеллектуал ўйинлар ва спорт мусобақалари ўтказиш режалаштирилган.


Оромгоҳда дастлабки кунда ташкил этилган ана шундай тадбирларда фаол қатнашган дам олувчилар Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Мутасаддиларнинг маълум қилишича, жорий мавсум бошидан буён вилоятдаги 25 доимий оромгоҳда 11 минг 200 нафардан ортиқ бола соғломлаштирилди.

Ғолиб Ҳасанов


Охирги ўзгариш: 06/08/2015 19:33.   Кўрилганлиги: 1814
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/chorchinor-bolalar-bilan-gavjum

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.