Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ

Нарпай тумани деҳқонлари Самарқанд вилоятида биринчилардан бўлиб чигит экишга киришди. Шу муносабат билан “Алишер” фермер хўжалиги даласида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Вилоят фермерлари 79 минг 80 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 205 минг тонна пахта етиштиришни режалаштирган. Мавсумни сифатли ва самарали ташкил этишга бағишланган семинарда ҳосилни уюшқоқлик билан етиштириш ҳақида гап борди. Унда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, фермерларга хизмат кўрсатувчи корхоналар ва фермерлар иштирок этиб, экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникадан унумли фойдаланиш, мавсумни тез ва сифатли якунлаш борасида фикр алмашди.

Семинар давомида иштирокчилар дала четларига тут ва бошқа дарахт кўчатлари ўтқазиш, лимон кўчатлари етиштириш, парранда, балиқ ва қуён парваришлаш бўйича ҳам тажриба алмашди.

Шунингдек, Нарпай туманида жорий мавсумда фойдаланилаётган замонавий чигит экиш сеялкаларининг имкониятлари ва иш унуми билан танишди, экиш сифатини кўздан кечирди. 

Семинарда вилоят ҳокими Т.Жўраев иштирок этди.

 

Абдурасул Ашуров.


Охирги ўзгариш: 27/03/2018 19:18.   Кўрилганлиги: 1526
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/chigit-ekish-boshlandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.