
Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Бутунхитой дўстликка кўмаклашиш ассоциацияси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.
Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлигида учрашув ўтказилди. Учрашувда Самарқанд, Қашқадарё ва Бухоро вилояти ҳокимликларининг вакиллари қатнашишди. Делегация таркибида ассоциация раиси Чень Чжиминга бош котиб ўринбосари Чэнь Шаосинь ва ассоциация илмий ходимлари Ван Цзиньтао, Лю Хэйлин ва Го Ци Цюань ҳамроҳлик қилишди.
Бўлиб ўтган мулоқот чоғида Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги алоқалар кўп йиллик тарихга эга эканлиги таъкидланди.
Чэнь Чжиминь Самарқанд ва Бухоро Буюк Ипак йўли шаҳарлари уюшмасига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинганини қайд этиб, тегишли сертификатларни топширди.
Учрашувда келгусида туризм, саноат, таълим, маданият, инновацион технологиялар ҳамда бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Делегация аъзоларига “Буюк Ипак йўли шаҳарлари альянси”нинг навбатдаги саммитини Самарқандда ўтказиш таклифи билдирилди.
Делегация аъзолари Самарқанд шаҳридаги тарихий-маданий объектлар ва бошқа диққатга сазовор масканлар билан танишишди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.