
Вилоятдаги қурилиш объектлари, корхона ва ташкилотларда ёзги таътилга чиққан олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларидан иборат “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати аъзолари фаол иш олиб бормоқда.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан анъанавий равишда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни вақтинчалик иш билан таъминлаш ва қўшимча даромад олиши учун имконият яратишга хизмат қилмоқда. Айни пайтда вилоятнинг 1 минг 500 нафардан ортиқ ёшлари мазкур ҳаракатга аъзо бўлиб, турли ҳудудларда фаолият кўрсатмоқда.
– “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати фаолиятини ташкил қилиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар дастурида ёшларнинг меҳнат қилиши ва дам олиши учун барча зарур шароитларни яратиш кўзда тутилган, – дейди “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Самарқанд шаҳар кенгаши раиси Жасур Раҳмонов. – Шу асосида улар борадиган ҳар бир объект, корхона ва ташкилот масъуллари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Яқинда навбатдаги гуруҳлар – Самарқанд шаҳридаги олий ўқув юртларининг тўрт юз нафардан ортиқ талабаси ўттизта меҳнат отрядига бўлиниб, Cамарқанд шаҳри, Каттақўрғон, Пастдарғом ва Ургут туманларидаги қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига кузатилди.
Бунёдкор талабаларнинг ишдан бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. “Энг яхши меҳнат гуруҳи”, “Меҳнат гуруҳининг энг фаол аъзоси” сингари танловлар эълон қилинган.
Шунингдек, меҳнат гуруҳлари аъзоларининг иш вақтида орттирган тажрибаси асосида “Маънавият меҳнатдан бошланади” номли тақдимотлар уюштириш режалаштирилган.
2015 йилги таътил даврида вилоят бўйича уч мингдан ортиқ ёшлар “Бунёдкор” ёшлар меҳнат ҳаракати сафига кириш истагини билдирган.
Ғолиб Ҳасанов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.