
Булунғур туманидаги “Каттақишлоқ” ва “Ғўбдин” маҳалла фуқаролар йиғинида 27- ва 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларининг тантанали очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Болажонлар учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилган мазкур мактабгача таълим муассасаларининг ҳар бирига 170 нафардан тарбияланувчилар мактабгача таълимга жалб этилди.
Ушбу таълим муассасаларини фойдаланишга топшириш тадбирида туман ҳокимлиги, туман фаоллари, маҳалла фахрийлари ва нуронийлар иштирок этишди.
Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъаналаримиз ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлаб, фаолиятини бошлаган ушбу мактабгача таълим муассасалари фарзандларимининг баркамол шахс сифатида вояга етишига муносиб ҳисса қўшишини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.