
Самарқанд вилояти Булунғур туманида вилоят божхона бошқармаси раҳбарияти томонидан туман фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари фаоллари билан навбатдаги сайёр қабул учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда оқсоқоллар, «Маҳалла посбони» жамоат ташкилот раҳбарлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, «Маҳалла» жамғармаси туман бўлими вакиллари ҳамда вилоят ва туманда фаолият олиб борувчи оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Салихов учрашувни очиб, ҳозирги кунда божхона органларининг устувор вазифаларидан бири бу божхона қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу муҳим муаммони ҳал қилишда фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органлари фаоллари, «Маҳалла посбони» жамоат ташкилот раҳбарлари ва таълим муассасалари устоз-мураббийлари билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан иштирокчиларга Самарқанд вилояти божхона бошқармаси вилоят ҳокимлиги ва «Маҳалла» жамғармаси вилоят бўлими билан Самарқанд вилоятининг шаҳар ва туманларини қамраб олган, 2017 йил давомида божхона қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида” Қонунининг мазмуни ва моҳияти тушунтирилди, аниқ мисоллар асосида ўз-ўзини бошқариш органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ҳудудий дастурлар ижросидаги иштироки масалалари муҳокама этилди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Самарқанд” халқаро аэропорти орқали божхона чегарасини кесиб ўтиш вақтида божхона қонунбузилиш ҳолатларини содир этган айрим Булунғур тумани фуқаролари тўғрисида маълумотлар тақдим этилди.
Учрашув давомида қатнашчиларга божхона назорати давомида аниқланган ҳуқуқбузарликлар асосида тайёрланган “Кўнгилдаги қора доғлар” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Иштирокчиларни “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун нормалари муҳокамаси бефарқ қолдирмади, ушбу йўналишда давлат ташкилотлари ва ўз-ўзини бошқариш органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка боғлиқ саволлар атрофлича муҳокама этилди.
Бундан ташқари ташкилотчилар томонидан тўпланганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” нинг мақсад ва вазифалари тўғрисида ахборот берилди.
Учрашув якунида божхона қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш юзасидан Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ва Булунғур тумани фуқаролар йиғини раислари ўртасида яқиндан ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.