
Самарқандда ЮНИСЕФнинг “Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ходимларининг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш” лойиҳаси доирасида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
“Она ва бола саломатлиги давлат муҳофазасида” мавзуидаги ушбу семинарда лойиҳа иштирокчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Семинарда лойиҳа доирасида самарқандлик журналистлар учун қатор тадбирлар ўтказилгани, унинг натижа ва самаралари тилга олинди. Зеро, болалар манфаатлари бўйича олиб борилаётган ижтимоий сиёсат, уларни меҳнатга жалб этишнинг ҳуқуқий асослари, таълим-тарбияси билан боғлиқ мавзулар оммавий ахборот воситалари ходимлари учун айни муддао бўлгани эътироф этилди.
Семинар давомида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош педиатри Иззат Ҳусенов, вилоят перинатал маркази шифокори Комила Муқимовалар она ва бола саломатлиги муҳофазаси бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.
– 2008 йилда Самарқанд шаҳридаги 4-сонли туғруқхона вилоят перинатал марказига айлантирилгандан сўнг, унда қатор ижобий ўзгаришлар рўй берди, – дейди К.Муқимова. – Оғир хасталиклар билан келган хомиладор аёлларга қараш, чақалоқларни парваришлаш учун марказ замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланди, хаста чақалоқлар, чақалоқлар реанимацияси бўлимлари ташкил қилинди. тиббиёт ходимлари малака ошириш курсларида иштирок этиб қайтди.
Бу ўзгаришлар натижасида эндиликда ҳомиланинг 22 ҳафтасидан бошлаб туғруқ ҳисобланилиб, баъзида бир килограммдан кам вазнда туғилган чақалоқлар ҳам яшаб қолиш имконияти кенгайди.
Тадбир давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.
Гулруҳ Мўминова
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.