Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда туман ва шаҳарларда фаолият кўрсатаётган 310 та корхона ва ташкилот 3828 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди. 

Тадбирда ёшлар ва иш изловчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни доирасида кенг қамровли тушунтиришлар берилди. Тижорат банклари томонидан эса тадбиркорлик фаолиятини йўлга қуймоқчи бўлганларга кредит хизматлари таклиф этилди.

Ярмаркага 2 059 нафар иш изловчи фуқаролар, олий ўқув юртлари ва коллежлар битирувчилари ташриф буюриб, уларнинг 410 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.


* * *

Оқдарё туманидаги “Бошдархон” маҳалласида ҳам туман ҳокимлиги ва прокуратура ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ҳамкорликда “Бўш иш ўринлари ярмарка”си ўтказилди.

Хориждан қайтган фуқаролар, коллеж битирувчилари бандлигига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган тадбирда тумандаги 32 та корхона ва ташкилот 116 та бўш ва 332 та квота иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмарка давомида иш сўраб мурожаат қилган фуқаролардан 28 нафарига йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 265 нафар ишсиз фуқаролар меҳнат қонунчилиги бўйича ҳуқуқий маслаҳат олдилар.




Охирги ўзгариш: 20/05/2015 22:03.   Кўрилганлиги: 1976
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bosh-ish-orinlari-yarmarkasi-bolib-otdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.