
2018 йил 20 феврал куни Самарқанд шаҳридаги Олимпия захиралари тайёрлаш марказида “Аҳоли бандлигини таъминлашда тадбиркор ўрни беқиёс” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасибўлиб ўтди.
Меҳнат ярмаркаси Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, вилоят прокуратураси, вилоят ички ишлар бошқармаси, вилоят давлат солиқ бошқармаси ҳамда вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур тадбирга ҳар бир туман (шаҳар) маҳалла фуқаролар йиғинларидан ишсиз бўлган фуқаролар, кам таъминланган оилалар вакиллари, муқаддам судланганлар,чет элдан қайтиб келган,тиббий маълумотга эга, олий ўқув юртиҳамда касб-ҳунар коллежларини битирганлар, нафақадаги ҳарбий хизматчилар, хизмат бурчини ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг ишсиз бўлган оила аъзолари - жами 1911 фуқаро жалб этилди.
564 корхона-ташкилот ва йирик ишлаб чиқариш корхоналари, шунингдек кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари, қурилиш корхоналари, тижорат банклари вакиллари ўзларининг фаолият йўналишларига доир амалий жараён ва кўргазмаларини намойиш этиб, 2758 та бўш иш ўрни билан қатнашди.
Бундан ташқари, тадбирда фуқароларни шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида корхоналар раҳбарлари ва кадрлар бўлими бошлиқлари ҳам иштирок этди.
Ярмаркада иштирок этган фуқароларнинг 780 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Жумладан:
кам таъминланган оиладаги иш қидирувчиларнинг 270 нафари:
олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг 211 нафари;
чет элдан қайтиб келганларнинг 92 нафари;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг 2 нафари;
жазодан озод этилганларнинг 17 нафари;
Қуролли Кучлар сафидан бўшатилганларнинг 13 нафари;
ҳозирда ишсиз бўлган фуқароларнинг 175 нафари ўзларига маъқул бўлган ишларга жойлашди.
Шунингдек, вилоят тижорат банклари томонидан 132 нафар тадбиркорлик субъектлари, коллеж битирувчилари ҳамда ҳунармандларга 17,5 млрд. сўмлик кредит маблағлари олиш учун сертификатлар тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.