
“Болгария–Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Адлен Шукри Шевкед хоним бошчилигидаги Болгария Республикаси Халқ мажлиси делегацияси Самарқандга ташриф буюрди.
Ҳокимлик иқтисодиёт сектори мутасаддилари, саноат корхоналари вакиллари иштирокида меҳмонлар билан учрашув ўтказилди. Унда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев вилоятнинг иқтисодий салоҳияти, истиқболли лойиҳалар ва имкониятлар хусусида сўзлаб берди. Йиғилганлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.
– Болгариянинг қишлоқ хўжалиги, туризм ва яна бир қатор соҳалардаги тажрибаси бизга яхши маълум, – деди Т.Жўраев. – Хусусан, бу юртнинг қурилиш соҳасидаги фирмалари республикамизнинг барча ҳудудларига кириб борган. Эндиликда ҳамкорликни бошқа соҳаларда ҳам кенгайтиришимиз лозим.
Самарқанддаги тўқимачилик, мева-сабзавотларни қайта ишлаш ҳамда туризм соҳасида жуда катта имкониятлар мавжуд. Таъкидлаш лозимки, биз билан ишлашни истаган хорижий ҳамкорлар учун Самарқанд эшиги ҳар доим очиқ ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси кафолатланган.
Тадбирда Адлен Шукри Шевкед хоним самимий қабул ва меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдираркан, кейинги йилларда яратилган инвестицион муҳитга юқори баҳо беришини билдирди.
– Самарқандга келишдан олдин жуда кўп маълумотлар билан танишиб чиқдик, – дейди Адлен Шукри Шевкед хоним. – Аммо бу ерга келганимиздан кейинги таассуротлар барибир бошқача бўлди. Очиқлик, инвестицон муҳит яратиш бўйича ислоҳотлар аллақачон мевасини бера бошлаган ва бу яқин келажакда жуда катта натижалар олиб келади.
Қўшма корхоналарга берилаётган имтиёзлардан ҳам хабаримиз бор. Гуруҳ раҳбари сифатида Ўзбекистон ва Болгария ўртасида ҳамкорлик қиладиган, ўзаро бир-биримизга ёрдам берадиган соҳалар жуда кўп. Имкон қадар икки томонлама делегацияларни кенгайтиришимиз лозим.
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, туризм, рангли металларга ишлов бериш каби кўплаб соҳалар бизнинг тадбиркорлар қизиқарли бўлса, биз Ўзбекистон учун Европага чиқишда дарвозаси вазифасини ўташимиз мумкин.
Меҳмонлар ташриф доирасида Самарқанднинг тарихий обидалари ва бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.