
29 декабрь куни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида “Президент арчаси” тантаналари бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳридаги байрам тадбирига вилоятдаги Меҳрибонлик уйлари, “SOS болалар маҳаллалари” тарбияланувчилари, Ватанимиз тинчлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш учун хизмат бурчини бажариш чоғида қурбон бўлган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг фарзандлари, ота-она қаровисиз қолган болалар таклиф этилди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Б.Дониёров ва бошқалар болажонларни Янги йил байрами билан табриклаб, Президентимиз раҳнамолигида ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб ўсиши, таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилганини таъкидлади.
Замонавий таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, ўтказилаётган турли танлов ва мусобақалар мамлакатимиз ёшларининг ҳеч кимдан кам бўлмай камолга етишига хизмат қилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Соғлом она ва бола йили” деб номланган 2016 йилда бу борадаги ишлар кўлами янада кенгаяди.
Болаларга Президентимизнинг Янги йил совғалари топширилди. Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги томошалар, бахтли болалик, гўзал диёримиз мадҳ этилган қўшиқлар, шўх куйлар болаларга бир олам завқ бағишлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.