
Вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳокимлик ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия ташаббуси билан Самарқанд шаҳридаги “Баҳор” масъулияти чекланган жамияти ҳовлисида ўрнатилган катта арча атрофида кам таъминланган оилалар, хизмат чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун “Янги йил арчаси” байрам томошалари бўлиб ўтди.
Тадбирга вилоятнинг шаҳар ва туманларидан 400 нафардан ортиқ болалар таклиф этилди.
Ҳомийлар томонидан байрамга таклиф этилган болаларга кийим-кечаклар ва Янги йил совғалари топширилди.
Меҳр-мурувват, саховатпешалик халқимизга хос бўлган эзгу фазилатлардан саналади. Байрам совғаларини олган болажонларнинг кўзларида қувонч порлаб, шундай ҳур ва болажон диёрда ўсиб, камолга етаётганликларидан мамнунлик ҳисси балқиб турди.
Ташкил этилган маданий тадбир Қорбобо ва Қорқиз, эртак қаҳрамонлари ва болажонлар иштирокидаги томошалар, куй-қўшиқ ва рақслар, турли саҳна чиқишлари билан янада файзли кечди.
Тадбирда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.
* * *
Самарқанд шаҳридаги 1-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун Янги йил байрами ташкил этилди.
Тадбирда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчилари, Асрор Жўраев номидаги вилоят қўғирчоқ театри, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вилоят бўлими вакиллари ҳамда Меҳрибонлик уйи жамоаси иштирок этди.
Тарбияланувчилар актёрлар ҳамда ёш санъаткорлар томонидан тайёрланган байрам дастурини мириқиб томоша қилишди. Ҳомийлар томонидан байрам дастурхони ташкил этилиб, болажонларга эсдалик совғалари улашилди.
Худди шундай байрам тадбирлари Самарқанд шаҳридаги 9, 10-сон Меҳрибонлик уйлари ҳамда SOS болалар уйи ва Гўдаклар уйларида ҳам ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.