Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БОЛАГА КЎРСАТИЛГАН МЕҲР – КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР

БОЛАГА КЎРСАТИЛГАН МЕҲР – КЕЛАЖАККА ПОЙДЕВОР

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни Самарқанд вилоятида кенг нишонланди

Байрам муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида “Ҳар бир болага меҳр, эътибор!” шиори остида тадбирлар ўтказилди.

Вилоят “Баркамол авлод” болалар маркази қошидаги “Зарафшон” доирачилар ансамбли тароналари эрталабдан болажонларни тантанага чорлади.

Алишер Навоий кўчасида ташкил этилган “Китоб оламига саёҳат” номли замонавий кутубхона қисқа фурсатда болажонлар билан гавжум бўлди. Кимдир эртак китобини, кимдир шеърий китобларни олиб мутолаага киришди. Шаҳардаги 76 мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари “Либослар жилоси” мавзусида ўзларининг миллий, кундалик, спорт ва замонавий либослардаги чиқишларини намойиш этишди.

Иқтидорли болалар “Мустақил юрт фарзандиман” ғояларини акс эттирган суратлар чизишди.

Халқ таълими муассасаларида фаолият юритаётган тўгараклар аъзоларининг амалий ижодий кўргазмаси, спортнинг бокс, гимнастика, шахмат-шашка, кураш турлари бўйича мусобақалар ҳам болажонларга бир олам қувонч улашди.

Мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган “Бахтли болалик” номли концерт иштирокчиларни рақсга чорлаган бўлса, вилоят қўғирчоқ театрининг чиқишлари болакайларни эртаклар оламига етаклади.

Тадбир давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 нафар ўқувчиларга “Ситора” оромгоҳида дам олишлари учун имтиёзли йўлланмалар топширилди.

***

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлик” истироҳат боғида “Баркамол авлод – чекишга қарши” шиори остида ёшлар акцияси бўлиб ўтди.

Унда маҳаллалар ёшлари ўртасида “Биз чекишга қаршимиз” мавзусида расмлар танлови, спортнинг стол тенниси, шахмат, арқон тортиш, таэквандо, тош кўтариш, армрейстлинг турлари бўйича мусобақа ўтказилди.

Тадбирларда вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 02/06/2018 09:03.   Кўрилганлиги: 1133
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bolaga-korsatilgan-mehr-kelajakka-poydevor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 8

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.