
Жомбой туманида 3 та янги боғча фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида тумандаги 425 нафар боғча ёшидаги болажонлар мактабгача таълим муассасасига қамраб олинди.
Туманнинг “Тошкент” маҳалласидаги 300 ўринга мўлжалланган 9-МТМда “Қобил қурувчи” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3,5 миллиард сўмлик қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Шунингдек, муассаса Япониянинг 2,6 миллиард сўмлик грант лойиҳасид доирасида тўлиқ жиҳозланди.
Шунингдек, Полвонариқ маҳалласида жойлашган 100 ўринли 22-МТМда ҳам қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. "Жомбой қурилиш" масъулияти чекланган жамияти томонидан мазкур муассасада 2,6 миллиард сўмлик қурилиш ишлари алга оширилди.
Шу куннинг ўзида Найман маҳалласида эса “Шаҳризода” номли 25 ўринли оилавий боғча ўз иш фаолиятини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 11
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.