
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Биз – буюк юрт фарзандларимиз!” шиори остидаги ёшлар фестивали Самарқанд шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган матбуот анжумани билан бошланди.
Анжуманда пойтахтдан ташриф буюрган республика тарғибот гуруҳи аъзолари, вилоят жамоатчилиги, фаол ёшлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ф.Муҳаммаджонова, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, Ўзбекистон халқ шоири И.Мирзаалиев ва бошқалар ушбу феставал ёшларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтиомий-сиёсий, иқтисодий ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, уларда бу жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан асраш, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидладилар.
Мазкур тадбир Ҳаракатнинг энг йирик тарғибот лойиҳаси сифатида олти йилдирки, юртимизнинг барча туман ва шаҳар, чекка қишлоқ ва маҳаллаларида ўтказилиб, йигирмага яқин лойиҳалари доирасида миллионлаб ёшларни бирлаштирмоқда.
- Уч кун давом этадиган фестиваль вилоятдаги ҳар бир таълим муассасаси, маҳаллий ҳокимликлар, ҳарбий қисмлар, маданият ва истироҳат боғлари, аҳоли дам олиш масканлари, спорт майдонлари, маҳаллаларда ташкил этилиб, ёшларнинг дунёқараши, маънавий камолотига хизмат қилувчи 18 та тарғибот лойиҳасини ўз ичига олади, - дейди Ф.Муҳаммаджонова. – Тадбирлар давомида юздан зиёд иқтидорли ва ижодкор ёшлар кашф этилиб, уларнинг ижод намуналари Ҳаракат муассислигидаги нашрларда ҳамда алоҳида тўплам сифатида чоп этилиши режалаштирилган.
Аввалгиларидан фарқли равишда бу йилги фестиваль ёшларнинг таклифлари асосида кўплаб янги лойиҳаларни қамрайди.
Самарқанд вилоятига хос бўлган жиҳати, фестивалда “25” акцияси ўтказилиб, ёшларнинг ижод намуналари, вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва ашёларда ушбу рақам ифодаланади.
Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан “Темур тузуклари” асари вилоятнинг машҳур шахслари ва арбоблари томонидан мутолаа қилиниб, медиа-тўплам шаклида ёшларга етказиб борилади.
Анжуманнинг ўзидаёқ Ҳасан Нормуродов, Суюн Каримов, Фармон Тошев, Замира Суюнова, Адиз Ражабов, Азамат Умаровлар томонидан “Тузуклар” мутолааси видеотасмага муҳрланди.
Ўзбек хотин-қизлари орасида биринчи марта спортнинг бокс тури бўйича олимпиада йўлланмасини қўлга киритган каттақўрғонлик Ёдгорой Мирзаева анжуман иштирокчилари томонидан қутланди.
Тошкентдан ташриф буюрган санъаткорлар кўҳна ва навқирон Самарқанд ҳақида яратган янги қўшиқларини туҳфа қилдилар.
Фестиваль доирасида Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино ва Воҳид Абдуллаев кўчалари чорраҳаси – Ҳазрати Хизр масжиди – Афросиёб музейи – Улуғбек расадхонаси йўналиши бўйича 3 километрлик масофада ёшлар марафони ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 4
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.