Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИЗ АДОЛАТ ТАРАФДОРИМИЗ!

БИЗ АДОЛАТ ТАРАФДОРИМИЗ!

Каттақўрғон шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган ана шу шиор остидаги “Адолат сайли” тадбирларида марказий ўйингоҳ кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, ёшлар билан гавжум бўлди.

Сайилда партиянинг вилоят ва туман кенгаши вакиллари суд-ҳуқуқ соҳасида йиғилиб қолган муаммолар, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлашда партия олдида турган устувор вазифалар хусусида гапирди.

- Партиямизнинг олий ўқув юртларига квотасиз қабул қилиш ёки шартнома тўловларини пасайтиришга доир ташаббуси ёшларнинг, ота-оналарнинг кўнглидаги гап, - деди партиянинг “Ёш депутатлар” клуби аъзоси Шаҳризода Ҳакимова. - Чунки олий маълумотли бўлиш ҳар биримизнинг мақсадимиз.

– Ижтимоий тармоқларда “Адолат” СДП депутатлари томонидан шифокорлар ҳимоясига қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар билдириляпти, - дейди Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Суннатилло Усмонов. – Улар кўтарган бу масала бугун жуда долзарб. Сайилга мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида келдим.

Сайил давомида партия фаолиятига оид лавҳалар, “Ёш адолатчилар” ва “Аёллар қаноти” вакиллари тақдимотлари, Каттақўрғон шаҳар театри жамоасининг саҳна чиқишлари намойиш этилди.

Шунингдек, савол-жавоб, викторина ўйинлари ғолиблари, фаол иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Айниқса, “Беном” гуруҳи тақдим этган концерт дастури сайил иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.


Киритилган вақти: 16/10/2019 14:20.   Кўрилганлиги: 1367
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/biz-adolat-tarafdorimiz

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.