
Бугун, 14 март куни “Регистон” майдонида профилактика инспекторлари, маҳалла раислари ва фаолларига пул мукофотлари топшириш билан боғлиқ тантанали маросим бўлиб ўтди.
Жиноятчиликни камайишига салмоқли ҳисса қўшган 484 нафар профилактика инспекторлари, 60 нафар маҳалла фаоллари ва жамоатчилик вакилларига мукофотлар топширилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, вилоят жамоатчилиги ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар ички ишлар органлари ходимлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, Миллий гвардия ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорликларининг жиноятчиликни эрта олдини олишдаги ўрни беқиёслигини, ички ишлар органлари ва Миллий гвардия ходимлари, шунингдек “Фидокор ёшлар” гуруҳлари вакиллари иштирокида олиб борилаётган суткалик, уч навбатлик патруллаш амалиёти натижасида вилоятимиз кўчаларида ва жамоат жойларида ҳуқуқбузарлик ҳаракатлари сезиларли даражада камайганлигини, мукофотлар эса нафақат рағбатлантирувчи омил, балки улар зиммасига катта масъулият юклашини билдиришди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.