
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 2011 йилдан буён умумтаълим мактабларининг 5-8-синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Билимлар беллашуви” ўқувчилар орасидан иқтидорли ёшларни топиш ва рағбатлантиришга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли бўлмоқда.
“Билимлар беллашуви”нинг Республика босқичида Самарқанд вилоятидан иштирок этган 28 нафар 7-8 синф ўқувчиларининг 9 нафари юқори ўринларни эгаллади. Хусусан, 3 та биринчи ўрин, 1 та иккинчи ўрин, 5 та учинчи ўрин вакилларимизга насиб этди.
Беллашувда математика фанидан Иштихон туманидаги 2-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиси Сардор Омонов, немис тили фанидан Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Амина Аҳрорқулова, рус тили ва адабиёти (рус) фанидан Каттақўрғон шаҳридаги 6-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Азизбек Пардаев 1-ўринни эгаллади.
Шунингдек, она тили ва адабиёт фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 7-синф ўқувчиси Севинч Султонова 2-ўринни, тарих фанидан Тайлоқ туманидаги 46-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Жаҳонгир Муродуллаев, кимё фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Ҳафизжон Раҳимов, биология фанидан Самарқанд шаҳридаги 30-умумтаълим мактаби 8-синф ўқувчиси Ситора Худойбердиева, география фанидан Каттақўрғон туманидаги 1-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби 7-синф ўқувчиси Зуҳриддин Самадов, иқтисодий билим асослари фанидан Пастдарғом туманидаги 28-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаб-интернати 8-синф ўқувчиси Баҳрилло Файзуллаев 3-ўринни эгаллади.
Ўқувчиларнинг ўртача бали 84,7 баллни ташкил этди. Бу ўтган йилгига қараганда 2,7 балл юқори,демакдир.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.