Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР САРАЛАНДИ

БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР САРАЛАНДИ

Самарқанд шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Ўқувчилар тест синовлари, ҳуқуқий билимдонлик, саҳна кўриниши каби шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. Бундан ташқари, ҳуқуқбузарлик, гиёҳвандлик каби иллатларнинг ёшлар ҳаёти ва келажагига салбий таъсири, аянчли оқибатлари саҳна кўриниши орқали ифодалангани кўпчиликка манзур бўлди.

Танлов натижасига кўра, Самарқанд туманининг “Ёш ҳуқуқшунослар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Самарқанд шаҳрининг “Смеда” жамоаси иккинчи, Пастдарғом туманининг “Юстиция” жамоаси учинчи ўринга муносиб деб топилди.

* * *

Вилоят “Баркамол авлод” болалар марказида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Инглиз тили билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Уч турдан иборат танловда ўқувчилар тест саволлари, танланган мавзу бўйича ижодий ёзма иш топширдилар. Оғзаки савол-жавоб тарзда ўтган иккинчи турда география, тарих фанларига оид билимлари синовдан ўтказилди.

Беллашувда Самарқанд тумани жамоаси биринчи, Самарқанд шаҳри вакиллари иккинчи, Каттақўрғон шаҳар жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Бахтиёр Рустамов


Киритилган вақти: 25/04/2015 15:54.   Кўрилганлиги: 1666
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/bilimdon-oquvchilar-saralandi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.