
Самарқандда Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда танловнинг қуйи босқичларида ғолиб бўлган юздан ортиқ қиз иштирок этди.
Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Раббимова ва бошқалар Президентимизнинг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони асосида таъсис этилган мазкур мукофот аъло хулқи, зукко ва ташаббускорлиги, кенг дунёқараши ва бой тафаккури билан тенгдошларига намуна бўлаётган истеъдодли қизларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва иқтидорини рўёбга чиқаришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Танлов иштирокчилари адабиёт, фан, таълим, санъат ва маданият йўналишларида ўз маҳоратини синовдан ўтказди. Бой тажриба ва малакага эга мутахассислардан иборат ҳакамлар ҳайъати ҳар бир йўналиш бўйича уларнинг ижодий иши ва чиқиши, танловга тақдим этган материалларига баҳо берди.
Танлов доирасида халқаро чемпионат ва фан олимпиадалари, танловлар ғолибларининг тақдимотлари, истеъдодли қизлар томонидан яратилган тасвирий санъат намуналари ва миллий ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмалари ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 13
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.