
Юртимизда, хусусан, Самарқанд вилоятида мустақилликнинг 24 йиллигини кенг нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар ўтказилмоқда.
Энг улуғ, энг азиз айём олдидан фахрийларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ётоқ буюмлари жамланмаси (кўрпа-кўрпача, ёстиқ, ёпинчиқ ва простиналар) тарқатилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман ва шаҳар бўлинмалари томонидан ўтказилган ушбу тадбир хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг жойлардаги бўлимлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Мустақиллик байрами олдидан ўтказилган ушбу тадбирда маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар 400 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳамда фронт орти фахрийлари, ёлғиз кексаларнинг хонадонларига байрам совғалари билан ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олиш баробарида “Ким эдигу, ким бўлдик?” деган саволга ҳаётий мисоллар орқали жавоб топишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 12
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.