Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

БАРЧАМИЗГА ДАХЛДОР МАСАЛАЛАР БОР

БАРЧАМИЗГА ДАХЛДОР МАСАЛАЛАР БОР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллигида Президентимиз Мурожаатномасини ўрганишга бағишлаб ўтказилган йиғилишга турли диний конфессиялар вакиллари, миллий-маданий марказлар раҳбарлари ҳамда имом-хатиблар таклиф этилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ш.Қулматов иштирок этган тадбирда халқнинг соғлом эътиқод, мустаҳкам ирода, уйғоқ виждон билан бир мақсад атрофида бирлашишида диний соҳа вакилларининг ҳиссаси беқиёслиги, уларнинг ўз вазифасига масъулият билан ёндашиши, юрт равнақи, аҳоли фаровонлиги йўлида меҳнат қилиши, ушбу фидойилик хислатларини бошқаларга ҳам юқтириши кераклиги хусусида мулоҳазалар билдирилди.

Имомларга теварак-атрофда бўлаётган воқеаларга теран муносабатда бўлиш, билими ва салоҳиятини ошириб боришга доир тавсия ва кўрсатмалар берилди.

 

Зайниддин Эшонқулов.

 

***

Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармасидаги давра суҳбатида бошқарма ҳамда адвокатлик тузилмалари вакиллари суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, адвокатура фаолиятини ривожлантириш, консалтинг хизматларини кўрсатиш, тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, давлат органларида вакиллик қилиш, низоларни судгача ҳал этиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

- Ўтган йили вилоятимиз адвокатлари томонидан 20 мингдан ортиқ юридик ёрдам кўрсатилиб, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний манфаати ҳимоя қилинди, - дейди Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов. – Беш мингдан зиёд тадбиркорга оғзаки маслаҳатлар берилиб, тадбиркор бўлиш истагидаги 1200 га яқин фуқаронинг локал ҳужжатлари тайёрланди. Вилоят маҳаллаларида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича ҳуқуқий маслаҳатхоналар ташкил этилди. Халқ қабулхоналарида адвокатларимиз жадвал асосида фаолият олиб бормоқда.

Суҳбат давомида адвокатлар жорий йилда тадбиркорлар учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш ташаббуси билан чиқди.

 

А.Тошбеков.

 

***

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Самарқанд шаҳар кенгаши ташаббуси билан Боғишамол саноат касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган давра суҳбатида давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, ташқи сиёсатдаги устувор йўналишларга бағишланган маърузалар тингланди.

 

Ғайрат Сатторов.

 

***

Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси “Ёш адолатчилар” қаноти Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мурожаатнома мазмунига кўра, иштирокчилар халқ манфаати йўлида хизмат қилишни, улар билан мулоқотни янада самарали ташкил этишни ва бу орқали одамларнинг ишончини қозонишни келишиб олдилар.

 

Лола Сайидова.

 

***

Каттақўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактаби, маиший хизмат кўрсатиш ҳамда Пайшанба компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежларида ўтказилган тадбирда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Р.Йўлдошев ҳамда туман зиёлиларидан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари томонидан Мурожаатномада ўз ифодасини топган юрт тараққиёти, демократик тамойилларга асосланган эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тушунчалар берилди.

 

Шуҳрат Қаршиев.


Охирги ўзгариш: 11/01/2018 20:19.   Кўрилганлиги: 981
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/barchamizga-daxldor-masalalar-bor

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.