
Самарқанд шаҳрида 8 Март – Хотин-қизлар кунининг асосий байрам тантаналари ўтказилди.
Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир иштирокчиларини, уларнинг тимсолида вилоят хотин-қизларини ушбу айём билан табриклади.
– Мамлакатимизда жорий йилнинг Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилиниши бугунги байрамнинг нуфузини ошириб, мазмунини бойитди, десак муболаға бўлмайди, – деди вилоят ҳокими. – Аёлларга эҳтиром, эътибор кўрсатиш мустақиллик йилларида мисли кўрилмаган даражада юксалди ва бу ишлар анъанага айланиб улгурди. Бугун барча соҳаларда аёлларнинг фаоллиги, ташаббускорлиги, фидойилиги ортиб бораётганини кўриш мумкин.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
– Президентимизнинг мамлакатимиз хотин-қизларига йўллаган табригида оила соғлом ва бахтли бўлса, бутун жамият барқарор ва фаровон бўлади, дейилди. Назаримда, бу калом бизнинг юртда шунчаки айтилмаяпти, – дейди Марказий банк вилоят бош бошқармаси ходими Феруза Нормуродова. – Чунки, оила мустаҳкамлиги, жамиятнинг маънан соғлом бўлиши учун амалга оширилаётган ишлар бу фикрни тасдиқлаб турибди. Энг асосийси, барча соҳаларда биз, хотин-қизларга ҳурмат кўрсатилаётгани, лозим бўлса, имтиёз ва имкониятлар берилаётгани бахтли мамлакатнинг бахтли аёли бўлишимизни таъминламоқда. Ўтган йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида яратилган қулай шарт-шароитлар туфайли биргина «Микрокредитбанк» вилоят филиали томонидан тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 7 миллиард 300 миллион сўм кредит ажратилгани аёлларимизнинг имкониятлари, фаоллиги ошишига хизмат қилди.
Тадбирда пойтахтдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочилар иштирокида концерт дастури намойиш этилди.
Байрам тантаналари Самарқанд шаҳридаги «Диёра» ресторанида тўкин дастурхон атрофида давом этди.
* * *
Баҳорнинг илк байрами – Халқаро хотин-қизлар куни тантаналари энг чекка ҳудудларга ҳам етиб борди. Ҳар гўшада, ҳар жабҳада муқаддас аёл шаънига илиқ сўзлар айтилиб, уларнинг хизмати эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 10
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.