
“Ёшлик” истироҳат ва дам олиш боғида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остида ўтказилаётган фестивалнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг тарғиб этиш, ёшлар ўртасида ҳамжиҳатликни таъминлашга қаратилган ушбу тадбирда туман ва шаҳарлардан келган 10 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар шеърият, иншо ёзиш, рақс ва тасвирий санъат йўналишлари бўйича истеъдодларини намойиш этишди.
Танлов якунида беш йўналиш бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, ҳар учала ўрин эгалари кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Олим Соннибоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.