
Вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида 2017 йил 12 август куни Самарқанд шаҳар 1-сон Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени Ўзбекистон! шиори остида вилоят “Аёллар спорт фестивали” бўлиб ўтди.
Спорт фестивалида ҳар бир тумандан 21 нафардан хотин-қизлар спортнинг 7 та тури бўйичаўзаро беллашишди. Спортнинг шахмат, волейбол гимнастрада, дартс, сузиш енгил атлетика стол тенниси бўйича ўтказилган баҳслар қизиқарли ва муросасиз кечди. Маълумотларга кўра ўтган 2016 йилда спорт фестивалига 812 нафар хотин-қизлар жалб этилган бўлса, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 1102 нафарга етди. Яъни фестивалнинг туман-шаҳар босқичларида иштирок этиб спорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони ортиб бормоқда.Тадбирдан кўзланган мақсад ҳам спорт билан шуғулланувчи Хотин-қизлар сонини ошириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришдан иборатдир.
Вилоятда охирги 2 йилда аёл мураббийлар 79 нафарга ошди, шундан 42 нафари қишлоқ жойларида фаолият юритади. Вилоятда (6-15 ёшдаги) 94657 нафар қизлар (48,4 %) спорт билан шуғулланади. Шунингдек, оммавий спортни ривожлантириш мақсадида нафақат таълим муассасаларида, балки маҳаллаларимиз фуқаролари ўртасида оилавий спорт мусобақалари ташкил этилиб, бу ишлар маҳаллаларнинг бир-бирлари билан доимий ҳамкорликда ишлашлари учун имконият яратмоқда.
Жумладан спортнинг волейбол туридан Пахтачи тумани жамоаси, Стол тенниси бўйича Пайариқ тумани жамоаси вакили, Шахмат бўйича Қўшработ ва Ургут тумани вакиллари, Дартс бўйича Самарқанд тумани, сузиш бўйича Булунғур тумани, енгил атлетика турида Иштихон тумани вакиллари фахрли биринчи ўринни олишган бўлса, гимнастрада бўйича энг яхши натижани Жомбой тумани вакиллари қўлга киритишди.
Шунингдек “Аёллар спорт фестивали” мусобақасида “ЭНГ ЛАТОФАТЛИ ЖАМОА”, “ҒАЛАБАГА БЎЛГАН ИШОНЧИ УЧУН”, “ЭНГ МАҲОРАТЛИ ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ИНТИЛУВЧАН ИШТИРОКЧИ”, “ЭНГ ШИДДАТЛИ ЖАМОА ” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди ва тақдирланишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 5
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.