Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЁЛИНИ АСРАГАН, УЛУҒЛАГАН ХАЛҚ – БУЮКДИР

АЁЛИНИ АСРАГАН, УЛУҒЛАГАН ХАЛҚ – БУЮКДИР

Вилоят ҳокимлиги томонидан “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори даражада ўтказиш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, вилоятнинг барча туман, шаҳарларида байрамга бағишланган тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Шундай тадбирлардан бири вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилди. Чекка қишлоқларда истиқомат қилувчи 500 нафар оғир ижтимоий аҳволдаги, кам таъминланган хотин-қизлар учун диққатга сазовор жойларга ва тарихий обидаларга зиёрат ҳамда “Темуршоҳ” базмгоҳида байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир сўнгида муҳтарама онахонлар ва қадрли опа-сингилларимизга совғалар улашилди.


Киритилган вақти: 06/03/2019 17:29.   Кўрилганлиги: 803
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayolini-asragan-uluglagan-xalq-buyukdir

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.