Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР

АЁЛ БОРКИ, ОЛАМ МУНАВВАР

Самарқандда 8 Март – Хотин-қизлар байрамига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳридаги Концерт залида бўлиб ўтган асосий байрам тантанасида вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни, улар тимсолида бутун вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади. Аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, уларнинг ютуқ ва муваффақиятларини эътироф этди.

Таъкидландики, вилоят аҳолисининг 50 фоизидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади. Уларнинг 121 нафари 100 ёшдан ошган. 149 нафари маҳаллий Кенгашларга депутат этиб сайланган.


Таълим соҳасида 47 мингдан зиёд аёллар устозлик қилмоқда. Умумтаълим мактаблари педагогларининг 65 фоизи, ўрта махсус таълими тизимида 43 фоизи хотин-қизлардир. Ички ишлар идораларида 91 нафар, ҳарбий соҳада 75 нафар фаолият юритмоқда.

7800 нафар врачларнинг 3700 нафари аёллар. 23 минг 550 нафар хотин-қизлар эса ўрта тиббий ходим вазифасида ишламоқда. Вилоят хотин-қизлари орасида 12 нафар фан доктори, 193 нафари фан номзодидир.

7 нафар самарқандлик ижодкор аёллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Оммавий ахборот воситаларида 150 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.61 минг нафар хотин-қизлар спорт билан мунтазам шуғулланишади.


2003 йилда бадиий гимнастика бўйича 31 нафар мураббий фаолият кўрсатган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони 98 нафарга етди.

2014 йилда 18 нафар аёллар Ўзбекистон Республикасининг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

Тадбир доирасида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вилоят ҳамда пойтахтлик санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага баҳорий байрам кайфияти улашди.


* * *

Байрам тадбирлари доирасида вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар учун Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан таништириш ҳамда тарихий обидаларга саёҳат ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан “Самарқанд – менинг фахрим” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбир иштирокчилари дастлаб Хотира майдонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, ўтганларни ёд этишди.

Шундан сўнг  Амир Темур, Бибихоним, Хўжа Дониёр мақбаралари, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси ва Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилдилар.

Бир пиёла чой устидаги суҳбат чоғида ташкилотчилар тадбирда иштирок этган меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларни байрам билан табрикладилар.






Киритилган вақти: 08/03/2015 18:04.   Кўрилганлиги: 3271
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/ayol-borki-olam-munavvar

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.