
Матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасини ҳаяжон билан ўқиб чиқдик.
Маърузада ўтган йил якунлари сарҳисоб қилинар экан, биринчи навбатда иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, айниқса, мамлакатимизда ўзимизнинг шароитимиздан келиб чиққан ҳолда юртимиз сармоядорлари билан бир қаторда чет эллик инвесторлар акцияларига эга бўлган мулкчилик шакли ўзини оқлаётганлиги алоҳида таъкидланди. Бу эса мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот, хусусан, саноат ишлаб чиқариш ҳажмининг тобора ошишига имкон яратмоқда.
Жумладан, ўтган йилда ялпи ички маҳсулот 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоиз ошди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 2014 йилда 9,4 фоиз ўсди.
Маърузада кейинги йилларда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқлари замонавий юксак технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланаётганлиги, йирик-йирик объектлар фойдаланишга топширилаётганлиги қайд этиб ўтилди.
Айниқса, шу йилнинг ўзида йилига 60 мингта автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган “Хоразм автомобиль ишлаб чиқариш бирлашмаси” масъулияти чекланган жамияти базасида “Дамас” ва “Орландо” русумидаги енгил автомобиллар ишлаб чиқаришнинг ташкил этилиши тармоқ ходими сифатида мени қувонтирди. Демак, бу Ўзбекистон яқин йиллар ичида автомобиль ишлаб чиқарадиган мамлакатлар орасида етакчи ўринга чиқиб олиши мумкинлигини кўрсатади.
Корхонамиз ҳам ўтган давр мобайнида мамлакатимиз автомобилсозлик саноати тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.
Агар қўшма корхонамиз дастлабки йилларда дилерлик ва сервис хизмати ишларини амалга оширган бўлса, 2012 йилдаёқ янги корхона “МАN” русумли жаҳон талабларига жавоб берадиган оғир ва юк машиналари ишлаб чиқара бошлади. Ҳозирги кунга келиб корхонамиз йилига 3 минг дона 15 тоннадан 45 тоннагача юк кўтара оладиган қудратли машиналар тайёрлаш қувватига эга. Айни кунда 600 нафар киши меҳнат қилмоқда. Улар томонидан 46 турдаги оғир юк кўтара оладиган машиналар ишлаб чиқарилиб, ҳам ички, ҳам ташқи бозорга сотилмоқда.
Раҳим Тугилов,
“JVMANAuto-Uzbekistan” очиқ
акциядорлик жамияти Ўзбекистон – Германия қўшма корхонасининг бош муҳандиси.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.