
2018 йил 30 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унга кўра, ҳафтанинг ҳар жума куни “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни” деб эълон қилинди. Ушбу кунда йўл-транспорт ҳодисаси кўп содир этиладиган ҳудудларда фуқаролик жамияти институтлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жалб этилган ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилади.
Бундан ташқари, ушбу қарорда ҳар ойнинг учинчи жума кунида республиканинг барча минтақаларида “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилиши белгиланди. Бу тадбир экологик ҳолатни яхшилаш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, автомобилсиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш этишга қаратилади.
Жорий йилнинг 15 сентябрида ушбу акцияга бошланади ва ҳар ойнинг учинчи жума кунида доимий равишда ўтказилади.
Қарорга кўра, болалар боғчаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш асослари ўқитилади. Умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича ўқув дастурларини ўз ичига олган «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фани жорий этилади. Ўқув дастурлари 3 ойлик муддатда ишлаб чиқилади.
Ўқув йили давомида мактабга туташ ва яқин бўлган йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари жойлаштирилади. Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларининг йўлларни кесиб ўтишида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалла посбони», ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ва Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолияти йўлга қўйилади.
Ғолиб Абдусаломов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.