
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги фармойишига кўра, август ойида “Ободонлаштириш ва тозалик ойлиги”, 18-19 август кунлари эса умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.
Ойлик давомида маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлаклар, болалар майдончаларини тартибга келтириш, ҳудудларни ободонлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш режалаштирилган.
Умумхалқ хайрия ҳашари муносабати билан ишчи-ходимларнинг бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағлари уларнинг ташаббусига кўра, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлимларига ўтказилади.
Бу эзгу ишдан четда турманг, азиз юртдош!
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 6
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.