
Самарқанд темир йўл вокзалида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган аскарларнинг навбатдаги гуруҳи кутиб олинди.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округдаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган йигитларни вилоят мудофаа ишлари бошқармаси, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари кутиб олди. Вокзал биносида тантанали тадбир ўтказилиб, собиқ аскарларга совға-саломлар берилди.
Қуролли Кучлар резервига бўшатилган аскарларни кутиб олиш учун ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳлар ташкил этилган. Юртимизнинг турли ҳудудларидан келаётган йигитлар тантанали кутиб олинмоқда, совғалар берилиб, туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимлари масъул ходимлари ҳамроҳлигида уйига кузатилмоқда.
Саидазимхон Амонов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.