Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АСКАРЛАР ҲУЗУРИДА

АСКАРЛАР ҲУЗУРИДА

Тайлоқ туманидаги ҳарбий қисмда“Ватан – улуғ, бурчим – муқаддас” шиори остида учрашув ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси, халқ шоири Иқбол Мирзо, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти марказий кенгаши раиси ўринбосари Абдумажид Умаров, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Иброҳим Ҳалимбетов мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар учун берилаётган имтиёз ва имкониятлар ҳақида сўз юритдилар.

- Тиббиёт йўналишидаги касб-ҳунар коллежини битириб, ҳарбий хизматга келган эдим, - дейди фарғоналик оддий аскар Сардор Маҳмудов. – Хизмат давомида ҳарбийларга яратилган шароитлар, берилаётган имкониятларни кўриб, ҳарбийлик касбини танлашга қарор қилдим ва шартнома асосида ҳарбий хизматни давом эттирмоқчиман.

Бугунги учрашувда билдирилган фикрлар ушбу касбга бўлган қизиқишларимни янада оширди.

Тадбирда ҳарбий қисмга янги бадиий адабиётлар, ўқув услубий қўлланмалар топширилди.


Киритилган вақти: 10/01/2015 15:10.   Кўрилганлиги: 1956
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/askarlar-huzurida

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.