
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 ноябрда ўтказилган йиғилишида архитектура ташкилотлари фаолиятини тубдан яхшилаш, уларни замонавий техника, жумладан, транспорт воситалари билан таъминлаш вазифаси қўйилган эди.
Мазкур йиғилишда берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги қошида Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши тузилиб, тегишли бино, техника воситалари ажратилмоқда.
Самарқанд туманидаги Хўжа Аҳрор Валий мажмуасида туман ва шаҳарлар ҳокимлари, архитектура идоралари мутасаддилари иштирокида шу масалага бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этиб, соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди.
Тадбир давомида мазкур мужмуанинг Нодир Девонбеги мадрасаси янги тузилма – вилоят архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ихтиёрига берилди.
Бундан ташқари, вилоятдаги мавжуд 14 та туман ҳамда Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳар архитектура ва қурилиш бўлимларига хизматда фойдаланиш учун “Дамас” русумли янги автомашиналар, замонавий компьютерлар топширилди.
Шунингдек, вилоят ҳокимлиги қошидаги Архитектура ва шаҳарсозлик кенгашининг 2015 йил иш режасига асосан “Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ” давлат унитар корхонаси томонидан ишлаб чиқилган Каттақўрғон шаҳар бош режаси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 7
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.