
Вилоятимизда Олий Мажлис Сенатининг "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сенат аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларидан иборат комиссия тузилган. Айни пайтда комиссия аъзолари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Бугунги кунга қадар вилоятимиз бўйича амнистия туфайли 150 дан ортиқ фуқаро жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиқди. Уларни моддий қўллаб-қувватлаш, тиббий кўрикдан ўтказиш, ижтимоий мослашуви ва бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Муқаддам судланганларни ижтимоий муҳитга мослаштириш вилоят маркази маълумотига кўра, амнистия актига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан шахсларга ўрнатилган тартибда моддий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. Шу кунга қадар 63 нафар фуқаро марказга мурожаат қилган.
– Мен адашиб жиноят йўлига кириб қолдим ва қилмишим учун суд ҳукми билан 6 йилга озодликдан маҳрум этилгандим, – дейди Тайлоқ тумани Наққашон маҳалласида яшовчи Азизмурод Тиллаев. – Белгиланган жазонинг икки йилини ўтадим ва амнистия туфайли озодликка чиқдим. Оилам бағридаман. Тўғриси, ҳозирги қувончли ҳисларимни сўз билан ифода этиш қийин. Биздек адашганларга яна имконият берганлиги учун давлатимиз раҳбариятидан беҳад миннатдорман.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан амнистия актига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан шахслар туман ва шаҳарлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларда 8 йўналишда бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озодликка чиққан шахсларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан ҳам вилоят меҳнат бошқармаси томонидан чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
– Шу кунга қадар вилоят бўйича озод бўлганларнинг 35 нафари бошқармамиз ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ишга жойлаштирилди, – дейди вилоят меҳнат бошқармаси бош мутахассиси Илҳом Холиқулов. – Айни вақтда мутасадди идоралар билан ҳамкорликда озод қилинган шахсларнинг меҳнатга лаёқатлилиги, касби, маълумоти, қизиқиши ҳамда тажрибасини ўрганиш жараёни давом этмоқда. Хулосалар натижасида уларни ишга йўналтирамиз.
Вилоятимизда қарор ижросини таъминлаш ва амнистия актига кўра, жазони ижро этиш муассасаларидан озод бўлган шахсларга ўрнатилган тартибда кўмак бериш ишлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 8
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.