
Шоирлар султони, улуғ аллома ва мутафаккир номи билан аталадиган маданият ва истироҳат боғида қад ростлаган ҳайкал пойида вилоят жамоатчилиги, навоийшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари жам бўлдилар.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ориф Ҳожи, Самарқанд давлат университети доценти Собиржон Тоҳиров мустақиллик йилларида аллома ижодини ўрганишга катта эътибор берилгани, хусусан, шоирнинг бой мероси бир неча бор қайта нашр этилгани, унинг фаолиятига бағишланган монографиялар, бадиий китоблар чоп этилаётганини айтиб ўтдилар.
Таълим муассасаларида мумтоз адабиётимиз вакилларини ўрганишга катта эътибор берилмоқда, ҳатто мактабгача таълим муассасаларида ҳам улуғ боболар таваллуд кунига бағишлаб кечалар ўтказилмоқда.
Кечада Самарқанд давлат университети талабалари ҳамда ижодкор ёшлар шоир ғазалларидан намуналар ўқиди.
Шунингдек, Ҳамид Олимжон номидаги вилоят давлат мусиқа ва драма театри жамоаси томонидан тайёрланган саҳна кўриниши йиғилганлар олқишига сазовор бўлди.
Шундан сўнг Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
* * *
Вилоят Ёшлар марказида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар ушмаси вилоят бўлими ташаббуси билан назм ва наво кечаси ўтказилди.
Тадбирда профессор Дилором Салоҳий, фахрий педагог З.Матжонов шоирнинг бой мероси, унинг ижодини англаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилганларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан Алишер Навоий ғазаллари, ҳикматлари жамланган буклетлар тарқатилди. Кеча Навоий ғазаллари асосида мушоира ҳамда таниқли санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.
* * *
Самарқанд давлат университетида “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши ҳамкорлигида “Улуғ алломага эҳтиром” мавзуида маданий-маърифий кеча ўтказилди. Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида, Самарқанд шаҳридаги банк, 1-сон педагогика коллежи, 10-меҳрибонлик уйида ҳам бу сана кенг нишонланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.