
Умумий ўрта таълим мактабларидаги билимлар беллашуви, касб-ҳунар таълими ҳамда олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида ўтказилаётган фан олимпиадалари юртимизда таълим-тарбия соҳасига қаратилаётган эътибор, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларда куртак ёзаётган истеъдодни ривожлантиришга йўналтирилаётган саъй-ҳаракатларнинг мазмунини ўзида ифода этади.
Бундай танловлар ўз навбатида, ёшларнинг ўзлари ёқтирган фанлар ва ихтисосликларничуқур ўрганишга қизиқишини оширса, уларнинг келажакда касбларни тўғри танлашигакўмаклашмоқда.
Яқинда Урганч шаҳрида талабалар ўртасида илк маротаба ўтказилган математика бўйичаМуҳаммад ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиаданинг олтин медали соҳиби ҒайратТошпўлатов билан суҳбатимиз шундай хулосага келишимизга асос бўлди.
Самарқанд давлат университети механика-математика факультетининг 4-босқичидатаҳсил олаётган бу истеъдодли талаба эришган барча муваффақиятларида юртимизтаълим муассасаларида фанлар бўйича ташкил этилаётган танловларнинг ўрни алоҳидааҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
– Оиламизда математика фанига алоқадорлик йўқ, – дейди Ғайрат. – Отамавтомобилларга техник хизмат кўрсатиш устаси, онам шифокор. Аммо отам эгаллаганкасбнинг математик ҳисоб-китобларга боғлиқ жиҳати бор. Балки шунинг учун мендаматематикага қизиқиш бўлгандир. Жомбой тумани Ширинкент маҳалласидаги 17-умумийўрта таълим мактабида устозим Шаҳодат Алимованинг ёрдамида математика фанига меҳрқўйдим. Мазкур фан бўйича ўтказилган билимлар беллашувининг туман, вилоятбосқичларида совриндор бўлдим. Кейин СамДУ қошидаги 1-сон академик лицейдаўқидим. Лицейда Умида Жўраеванинг қистови билан фан олимпиадаларининг вилоятбосқичида совринли ўринларни эгалладим. Сўнг Таиландда ўтказилган ёш математиклархалқаро олимпиадасида қатнашдим. Университетда ҳам талабалар ўртасидаги фанолимпиадаларининг ҳал қилувчи босқичларида иштирок этиб, ғолиблар сафидан жойэгалладим.
Президентимиз ташаббуси билан бу йил биринчи бор Хоразмда талабалар ўртасидаматематика бўйича ўтказилган Ал-Хоразмий номидаги халқаро олимпиадада олтинмедални қўлга киритганим шу пайтгача эришган ютуқларимнинг энг каттаси бўлди. Буалбатта, мамлакатимизда ёш иқтидор соҳибларини аниқлаш, истеъдодларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эътиборнинг, қолаверса, илгари қатнашган билимлар беллашуви,фан олимпиадаларида орттирган тажрибамнинг самараси деб ўйлайман. Бунинг учунаввало, ота-онам, устозларимдан миннатдорман.
Ушбу нуфузли халқаро олимпиадада дунёнинг йигирма давлатидан 58 университетжамоалари қатнашиб, 230 нафардан зиёд талабалар ўз билимларини намойиш этишди.Олимпиада шартлари бўйича математик изоҳларни инглиз тилида баён этгани ҳамҒайратнинг ғалабасини таъминлашга хизмат қилибди.
– Олимпиадаларда қатнашиш бўйича тажрибам бор, – дейди Ғ.Тошпўлатов. – Аммо "Алгоритм" асосчиси, ватандошимиз Муҳаммад ал-Хоразмийга муносиб бўлишмасъулияти бироз ҳаяжонлантирди. Шундай бўлса-да, яхши натижаларга эришишгаҳаракат қилдим. Ғолиблик ҳамда математика, физика, ахборот технологияларийўналишлари бўйича магистратурага квотадан ташқари давлат гранти асосида ўқишгакириш ҳуқуқини қўлга киритдим, Малайзия, Хитой, Қозоғистондан дўстларорттирдим.
Келажакда таҳсилимни магистратура йўналиши бўйича давом эттириб, устозларим –профессор Исроил Икромов, академик Саидаҳмад Лақаевлардек олим бўлишниятидаман. Математик анализ соҳасида илмий изланиш ва фундаментал тадқиқотларолиб бориб, юртимиз тараққиётига ҳисса қўшишни мақсад қилганман.
Буюк бобокалонимиз Муҳаммад ал-Хоразмий издоши бўлган ёш иқтидор соҳибинингниятлари амалга ошишига тилакдошмиз.
Абдуғофур ШЕРХОЛОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.