Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АФВ ЭТИЛГАНЛАР ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТМОҚДА

АФВ ЭТИЛГАНЛАР ОИЛАСИ БАҒРИГА ҚАЙТМОҚДА

12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармони имзоланди.

Фармонга мувофиқ, илк маротаба муборак Рамазон ҳайити муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан, билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган 226 нафар фуқаро афв этилди.

Фармон билан афв этилганларнинг аксарияти Рамазон ҳайитини ўз уйида нишонлади.

Пахтачилик Малоҳат Қаландарова ҳам ана шундайлардан бири. Суд ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилиб, бугунги кунда оила даврасига қайтганидан унинг қувончи чексиз.

Фармонда белгилаб берилганидек, мутасадди ташкилотлар, кенг жамоатчилик афв этилганларнинг ҳар бири билан алоҳида шуғулланиб, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, иш билан таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чораларини кўрмоқда.

Пахтачи туман ҳокимлиги, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари ҳам Малоҳат Қаландарова хонадонида бўлиб, бу борадаги вазифаларни белгилаб олди.


Охирги ўзгариш: 20/06/2018 19:43.   Кўрилганлиги: 957
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/afv-etilganlar-oilasi-bagriga-qaytmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 13

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.