Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

Афв этилганлар ишга жойлаштирилмоқда

Афв этилганлар ишга жойлаштирилмоқда

Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан имзолаган

"Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида"ги фармонига асосан, 15 нафар самарқандлик юртдошимиз жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилди.

– Жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган фуқароларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши учун паспорти бўлганларига энг кам ойлик иш ҳақининг 5,5, паспорти йўқолган ва биринчи марта олаётганларига 6 баравари миқдорида (жами 17 миллион 28 минг сўм) ижтимоий-моддий ёрдам кўрсатилди, – дейди вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги муқаддам судланганларни ижтимоий муҳитга мослаштириш маркази раҳбари ўринбосари Абдухалил Жабборов. – Уларнинг барчаси жойлардаги тиббий муассасалар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, афв этилган шахсларнинг ишга жойлашиши учун мутасадди идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

– Гиёҳванд модда савдосига аралашиб қолиб, озодликдан маҳрум этилгандим, – дейди Самарқанд шаҳрида яшовчи У.Ҳамдамов. – Уч нафар фарзандим бор. Инсон учун оила, фарзандлар олдида бўлишдек азиз неъмат йўқлигини англадим. Уйга қайтишим билан қўшалоқ байрамлар бошланиб кетди. Яқинда тўнғич қизимни турмушга беряпман. Юртимизда олиб борилаётган эзгу ишлар менга ана шундай бахтни ҳадя этди. Ишга жойлашиш учун йўлланма олдим. Энди фақат оилам ва жамиятимизнинг ривожи йўлида ҳалол меҳнат қиламан.

Баҳриддин ХОНКЕЛДИЕВ.


Киритилган вақти: 20/12/2018 17:35.   Кўрилганлиги: 1017
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/afv-etilganlar-ishga-joylashtirilmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 12

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.