
Самарқанд шаҳридаги Концерт залида ашула ва рақс ансамблларининг республика кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Республика халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий-методик маркази томонидан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, халқаро “Олтин мерос” жамғармаси ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган танловда ҳудудий босқичларда ғолибликни эгаллаган жамоалар иштирок этди.
Барча жамоаларнинг чиқишлари фақат жонли ижро этилиб, қадимий ва мумтоз қўшиқлар, яккахон ижрочилик, миллий мусиқа асбобларидаги халқ куйлари ҳамда рақслар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Кўрик-танлов якунларига кўра, Самарқанд вилоятининг “Афросиёб” ашула ва рақс ансамбли ғолиб деб топилди.
Қорақалпоғистон Республикасининг “Шуъла” ва Навоий вилоятининг “Гули” ансамбллари иккинчи, Хоразм, Қашқадарё ва Андижон вилоятлари вакиллари учинчи ўринга муносиб кўрилди.
Анвар Мустафоқулов
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.