Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

АФРИКА ТУЯҚУШЛАРИ ПАСТДАРҒОМДА ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

АФРИКА ТУЯҚУШЛАРИ ПАСТДАРҒОМДА ПАРВАРИШЛАНМОҚДА

Пастдарғом туманидаги "Янгиобод" маҳалласида яшовчи Ҳусан Ҳайдаров ўз томорқасида 9 бош Африка туяқушини парваришламоқда.

Туяқушнинг тухуми ва гўшти турли хасталикларни даволашда кенг қўлланилади. Жумладан, юрак-қон томир касалликлари, қон босими ва қандли диабетни даволашда унинг гўшти жуда фойдали ҳисобланади. Патидан эса аёллар учун шарф ва бошқа кийим-кечаклар тайёрланади. Терисидан барча турдаги чарм маҳсулотлари тайёрлашда қўлланилади. Жавоҳир ва олмосни тозалашда унинг якка-ю ягона тирноғидан тайёрланган кукун бебаҳо саналади.

Туяқушлар март ойидан ноябрь ойигача тухум беради. Битта туяқуш мавсум давомида 80 тадан 110 тагача тухум қўяди. Полапони 45 кунда тухумдан чиқади. Касалликларга чидамли парранда фақат 6 ойгача алоҳида эътибор билан парваришланиши лозим. Шу муддатдан сўнг унча-мунча касалликка чалинмайди. Тухумга кириш арафасигача унинг жинсини ажратиб бўлмайди. Африка туяқушининг урғочиси оқ-кулранг тусда, эркаги эса оқ-қора рангда бўлади.

– Бу қушни боқишни йўлга қўйишни анчадан буён ўйлаб юрардим, - дейди Ҳусан Ҳайдаров. — Хориждан келтириш учун эса имконият йўқ эди. Қандай мақсадга эришишни билмай юрган кезларимда тасодифан Фарғона вилоятининг Риштон туманида туяқуш боқаётган фермер хўжалигининг манзили қўлимга тушди. Шу куннинг ўзида Риштонга отландим. У ерда туяқуш парваришлашнинг ўзига хос томонлари бўйича етарлича маълумотга эга бўлдим. 2017 йилнинг январь ойида ўз ҳисобимдан 21 миллион 600 минг сўмга 9 та 2 ойлик туяқуш харид қилиб, боқишни бошладим. Яқинда урғочи туяқушлар тухумга киради. Аммо уларни кўпайтириб бўлмайди. Туяқуш 2 йилу 4 ойликдан сўнг уруғланган тухум беради. Шу боис келгуси йилнинг март ойидан туяқуш кўпайтиришни бошлаймиз. Ҳозир бунинг учун махсус инкубатор тайёрлаяпмиз.

 

Алишер Исроилов.


Охирги ўзгариш: 30/08/2018 22:36.   Кўрилганлиги: 1337
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/afrika-tuyaqushlari-pastdargomda-parvarishlanmoqda

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 3

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.