
Самарқанд шаҳрида халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ҳарбий қисмларнинг Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганига 29 йил тўлиши муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.
1979-1989 йилларда афғон тупроғидаги жангларда қатнашган вилоятимиз жангчи-фахрийлари урушда ҳалок бўлган биродарларини хотирлаш мақсадида шаҳардаги “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гуллар қўйишди.
Вилоят ҳокими ўринбосари А.Умаров, Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Раҳимов жангчи-фахрийларнинг ёшлар онгига тинч ва осуда ҳаёт қадрини сингдириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қилишга тайёрлаш борасидаги хизматларини эътироф этди.
Иштирокчилар Ислом Каримов мақбара мажмуаси ва Амир Темур мақбарасини зиёрат қилдилар.
Ҳусан Элтоев.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.