
Шу кунларда Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасининг Рудакий кўчасига қадар бўлган қарийб 6 километр масофасида (Аэропорт йўлида) қурилиш-реконструкция ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳа бўйича айрим турар жой ва нотурар жой бинолари белгиланган тартибда бузилиб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларга ер участкалари, турар жой ва товон пуллари берилмоқда. Ер остидан ўтказилган коммуникация тармоқлари янгиланаяпти.
Шу пайтга қадар кўчанинг икки томони кенгайтирилган бўлса, энди йўл ўртасидаги яшил майдон бузилиб, дарахт кўчатлари бошқа жойга кўчирилмоқда. Тунги ёритиш чироқлари ҳам кўча ўртасидан йўлнинг икки ёнига олинади.
Лойиҳага кўра, кўча энига 50 метрга кенгайтирилиб, 8 қаторли йўл қурилади. Бир томонлама қатнов учун ажратилган 25 метрнинг 16 метри транспорт воситалари ҳаракати, 9 метри эса гулхоналар ва пиёдалар йўлаклари учун мўлжалланган.
Пиёдалар йўлаклари темир панжара билан ажратилади. Бу йўлаклар ва ҳаракат қисми оралиғи кўкаламзорлаштирилиб, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилади.
Шуниндек, эски бекатлар ўрнида замонавий қулайликларга эга бекатлар қурилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 15
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.