
Тест бўладиган кунлар яқинлашгани сайин олий ўқув юртларида
ўқишни орзу қилган ёшларимизнинг ҳаяжони ҳам ортиб бормоқда. Уларнинг ота-оналарини-ку айтмаса ҳам бўлади.
Ота-онаси, устозлари ўгитини қулоғига олган, талаба бўлишни ўзи ҳам чин дилдан ният қилган ўғил-қизлар албатта мақсадига эришади. Қўлидан китобини қўймаган, ухлаганда уни ёстиғининг остига тиқиб қўядиган ёшлар тест синовларини орзиқиб кутиб ўтиришибди. Ва аксинча, таваккал қилиб, ҳужжат топширган, четдан ёрдам бўлиб қолишига умид қилган ёшлар ҳам йўқ эмас.
Нима бўлганда ҳам, ҳозир абитуриент, деб айтилаётган кўпминг сонли ана шундай ёшларимизга тест синовларини муваффақиятли топширишлари учун барча шарт-шароитни яратиб беришимиз керак.
Самарқанд вилоятидаги еттита олий таълим муассасасига кириш учун бугунги кунгача салкам 60 минг нафар ёшлар ҳужжат топширган. Абитуриентлардан тест синовларини олиш учун Самарқанд шаҳридаги бешта спорт зали танлаб олинган.
Самарқанд давлат университети академик лицейи, спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослашган болалар спорт мактаби мажмуаси ҳамда педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежидаги спорт заллари бирваракайига 3 060 нафар абитуриентдан тест имтиҳони олиш сиғимига эга.
Ушбу объектлар атрофини назорат қиладиган 21 та видео-кузатув мосламалари ўрнатилган. Спорт залларига 24 та совутиш ускунаси ўрнатилмоқда. Зарур жойларга оптик тола тармоғи тортилади.
Ота-оналарнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фарзандлари ва яқинларининг тест синовлари жараёнини он-лайн режимда кузатиб боришлари учун Сиёб тиббиёт коллежи ҳовлисида алоҳида жой ҳозирланмоқда. Бу ерда ота-оналар учун соябонлар, салқин ичимликлар савдоси, умумий овқатланиш нуқталари фаолияти йўлга қўйилади.
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов мутасаддилар билан бирга тест бўлиб ўтадиган объектларни кўздан кечирди, айрим камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
ҲОКИМЛИК АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 9
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.