Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

* Абитуриент-2017 Қабул комиссиялар фаолиятидан

* Абитуриент-2017 Қабул комиссиялар фаолиятидан

Бугун вилоятимиздаги барча олий таълим муассасалари қабул комиссияларида 2017-2018 ўқув йили учун абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш мавсуми бўлиб ўтмоқда.



Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 5 майдаги «2017-2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ вилоятимиз олий таълим муассасаларига қабул квоталарига бирмунча ўзгариш киритилиб, янги йўналишлар очилган.

Жумладан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг бакалавриат йўналиши бўйича квота ўтган йилги каби 475 тани ташкил этса-да, магистратура таълим йўналиши бўйича қабул 24 тадан 32 тага оширилди. Илгари институтда менежмент, маркетинг йўналишлари бўйича мутахассислар фақат туризм соҳаси бўйича тайёрланган бўлса, бу йил бундай маркетинг ва менежмент мутахассисларини тармоқлар ва соҳалар бўйича тайёрлаш ҳам назарда тутилмоқда.

Аввал олийгоҳда мавжуд бўлган хизматлар соҳаси таълим йўналиши иккига ажратилиб, ресторан иши ҳамда товар экспертизаси хизматларини ташкил этиш бўйича ҳам кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Магистратура таълими йўналишида ҳозиргача мавжуд бўлмаган туризм фаолияти турлари бўйича мутахассислик ташкил этилди.

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида эса бакалавриатура йўналиши бўйича талабалар қабул қилиш квотаси ўтган йилгига нисбатан 205 тага кўпайиб, 1520 нафар талаба қабул қилиш белгилаб берилди. Магистратура йўналиши учун 61 нафар (ўтган йили 26 нафар эди) талаба жалб қилинадиган бўлди.

Шу пайтгача институтда зоотехния таълим йўналишида фақатгина қоракўлчилик, паррандачилик бўйича мутахассислар тайёрланган бўлса, бу йилдан бошлаб, балиқчилик ҳамда асаларичилик йўналишларида ҳам кадрлар тайёрлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Бундан ташқари, институтда қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш касбий таълими йўналиши ҳам янгидан иш бошлади.

Шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари, жумладан, республиканинг олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлари учун мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни қондириш мақсадида олийгоҳнинг бакалавриатура йўналишига давлат грантлари асосида тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул кўрсаткичлари ҳам белгиланиб, вилоятлар кесимида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Масалан, ветеринария мутахассислигига ажратилган 75 та давлат гранти асосидаги квота ўринлари вилоятлар кесимида - Қорақалпоғистон Республикасига 3 та, Хоразм, Сирдарё, Наманган, Фарғона вилоятларига 5 тадан, Бухоро ва Навоий вилоятларига 8 тадан, Самарқанд вилоятига 10 та, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах, Андижон вилоятларига 6 тадан, Тошкент вилоятига 2 та этиб тақсимланди.

Анвар ХОЛИҚУЛОВ,

Абдўмумин АЛИҚУЛОВ,

СамИСИ ҳамда СамҚХИ қабул комиссиялари масъул котиблари.



Киритилган вақти: 20/06/2017 13:22.   Кўрилганлиги: 1333
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/abiturient-2017-qabul-komissiyalar-faoliyatidan

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 7

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.