
Самарқанд давлат медицина институтига навбатдаги ўқув йили учун беш йўналишда 435 нафар йигит-қизлар қабул қилиниши режалаштирилган.
– Институтимизда бу йил янги – тиббий профилактика иши йўналиши ҳам очилди, – дейди институт қабул комиссияси масъул котиби Саййид Индияминов. – Ўтган йилгига қараганда, бу йил институтимизда ўқиш истагида бўлганлар сезиларли даражада кўп. Ота-оналар, абитуриентлар учун бепул ошхона ташкил қилинди. Абитуриентларнинг ҳужжати учун зарур бўлган суратлар ҳам бепул чиқариб бериляпти.
Шунингдек, абитуриентлар шу пайтгача олган билимларини синовдан ўтказишлари учун институтнинг компьютер залида электрон тест топшириш йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, янги ўқув йилидан Самарқанд вилоятининг бир неча олий таълим муассасаларида янги йўналишлар очилди. Жумладан, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиалида бакалавр йўналиши бўйича “Ахборот хавфсизлиги”, Самарқанд давлат медицина институтида бакалавр йўналиши бўйича “Тиббий профилактика иши”, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг магистратура мутахассислиги бўйича “Менежмент”, Самарқанд қишлоқ хўжалик институти бакалавр йўналишида “Қишлоқ хўжалик менежменти” (касбий таълим) ҳамда магистратура мутахассислигида “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш” йўналишлари очилди.
Олим Соннибоев
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 0
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.