Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

9 МАЙ КУНИ САМАРҚАНД ШАҲРИНИНГ ҚАЙСИ КЎЧАЛАРИДА ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНАДИ?

9 МАЙ КУНИ САМАРҚАНД ШАҲРИНИНГ ҚАЙСИ КЎЧАЛАРИДА ТРАНСПОРТ ҲАРАКАТИ ЧЕКЛАНАДИ?

Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳрида байрам тадбирлари ўтказиладиган ҳудудларда айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.

Жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида соат 08:00 дан 13:00 гача шаҳарнинг қуйидаги кўчаларида транспорт ҳаракати тўхтатилади:

 

Регистон майдонидан (Регистон кўчаси) Амир Темур майдонигача бўлган қисми;

 

Амир Темур майдонидан вилоят мусиқа ва драма театри олдидаги майдонгача бўлган қисми;

 

Кўксарой майдони;

 

Мирзо Улуғбек кўчасининг Бўстонсарой кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Кўксарой майдонигача бўлган қисми;

 

Университет хиёбони;

 

Г-34 йўлининг Университет хиёбонидан Муқимий кўчаси билан кесишган чорраҳасигача бўлган қисми;

 

Маҳмуд Кошғарий кўчасининг Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳасидан Амир Темур кўчасигача бўлган қисми.


Охирги ўзгариш: 08/05/2018 09:21.   Кўрилганлиги: 956
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/9-may-kuni-samarqand-shahrining-qaysi-kochalarida-transport-harakati-cheklanadi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.