
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши томонидан шаҳарда истиқомат қилувчи 70 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар вакилларига газ плиталари топширилди.
Президентимизнинг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан ўтказилган тадбирда мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилаларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз турмуш даражасидаги ижобий ўзгаришларда акс этаётгани эътироф этилди.
Таъкидланишича, 2017-2018 йилларда аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича ҳудудий манзилли дастурга мувофиқ шаҳар аҳолисига 110 та маиший техника воситалари, 33 та суюлтирилган газ баллони тарқатилди. Яна 41 та худди шундай баллонлар топширилиш арафасида.
Бахтиёр Рустамов.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 1
Меҳмонлар: 2
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.