Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

6 август – Темир йўл транспорти ходимлари куни

6 август – Темир йўл транспорти ходимлари куни

Иқтисодиётимизнинг қон томири темир йўл транспорти янги тараққиёт босқичида

Истиқлол йиллари мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи ҳисобланган темир йўл тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Бу саъй-ҳаракатлар самарасида темир йўл транспортида йўловчи ва юк ташишни замонавий талаблар даражасида ташкил этишга, темир йўл паркини энг замонавий локомотивлар ва ҳар томонлама қулай вагонлар билан таъминлашга эришилди.

Биринчи Президентимиз И.Каримов ташаббуси билан мамлакатнинг яхлит ва ягона темир йўл тизими яратилиб, халқаро талабларга тўла жавоб берадиган 4 минг километрдан зиёд темир йўллар барпо қилинди.

- Темир йўл транспорти хизматларининг мамлакатимиз иқтисодий тараққиётидаги аҳамиятини шундан билиш мумкинки, бугун республикамизда юк ташишнинг қарийб 70 фоизи, экспорт ва импорт учун юк ташиш умумий ҳажмининг 80 фоизи ушбу соҳа ҳиссасига тўғри келмоқда, - дейди Самарқанд юк ташиш ҳужжатларини қайта ишлаш маркази бошлиғи Санъат Қудратиллаев. – Биргина, вилоятимиз мисолида оладиган бўлсак, жорий йилнинг биринчи ярмида 13 та юк ташиш бекатлари орқали қарийб 43 миллиард сўмлик, салкам 1,5 миллион тонна юк ташиш хизматлари кўрсатилди. Шу йилнинг 1 августидан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг экспорт қилинаётган тайёр маҳсулотларини қўшни ҳамда хорижий мамлакатларга етказиб бериш хизматлари учун махсус чегирмалар ҳам жорий этилди.

- Тасарруфимиздаги мавжуд иккита – «Самарқанд» ҳамда «Каттақўрғон» темир йўл вокзалларида жорий йилнинг шу давригача қарийб 200 минг фуқарога сифатли йўловчи ташиш хизматлари кўрсатилди, - дейди Бухоро минтақавий темир йўл узели Самарқанд ҳудудий бўлими бошлиғи Фарҳод Ҳамидов. – Вагонларни таъмирлаш корхонамиз томонидан йилнинг 6 ойи мобайнида 605 та вагонни замонавий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Бугун иқтисодиётнинг асосий қон томири ҳисобланган вилоятимиз темир йўл транспорти соҳасида 2,5 мингга яқин ходим фаолият юритиб,  улар ўз хизматларининг дунё океани, денгиз ҳамда халқаро транзит йўлларидан олисда бўлган юртимиз учун нақадар аҳамиятли эканини ҳис этиб, меҳнат қилишаётир. Темир йўл транспорти тизими мутасаддилари, ишчи-хизматчилари 2 август куни Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини нишонлаш тўғрисида»ги фармонни мамнуният билан қабул қилганликларини баён этишди. Мазкур фармоннинг янги темир йўлларни қуриш ва реконструкция қилиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш имконини берадиган инновация лойиҳаларни тармоққа жорий этишда, янги иш ўринлари яратиш, соҳа учун замонавий билимли кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишда, ходимларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлашда аҳамияти катта эканлигини эътироф этдилар.



Киритилган вақти: 04/08/2017 19:59.   Кўрилганлиги: 1308
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/6-avgust-temir-yol-transporti-xodimlari-kuni

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 2

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.