Самарқанд вилояти ҳокимлиги w w w . s a m a r k a n d . u z

54 МИНГ 740 НАФАР АБИТУРИЕНТ Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди

54 МИНГ 740 НАФАР АБИТУРИЕНТ Самарқанддаги олий таълим муассасаларига ҳужжат топширди

15 июнидан 15 июлига қадар республикамиз олий ўқув юртларида ўқиш истагида бўлган абитуриентлардан аризалар қабул қилинди.

Ушбу жараён вилоятимиздаги олий таълим муассасаларида ҳам уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Жумладан, Самарқанд давлат университетига 23 минг 611 нафар (қабул квотаси 3270 та), Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтига 7706 нафар (қабул квотаси 775 та), Самарқанд давлат чет тиллар институтига 4979 нафар (қабул квотаси 845 та), Самарқанд ветеринария медицинаси институтига 6373 нафар (қабул квотаси 750 та), Самарқанд давлат медицина институтига 5868 нафар (қабул квотаси 755 та), Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига 3142 нафар (қабул квотаси 400 та) ва Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига 2173 нафар (қабул квотаси 410 та) абитуриентдан ҳужжат қабул қилинди.

Самарқанд давлат университетига энг кўп ҳужжат, яъни 2402 та бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш ҳамда энг кам – 246 та ҳужжат кадрлар менежменти йўналишларига топширилди.

Самарқанд давлат чет тиллар институтига энг кўп ҳужжат хорижий тил ва адабиёти: инглиз тили йўналишига 1330 та, энг кам – 91 та ҳужжат эса филология ва тилларни ўқитиш: испан тили йўналишига келиб тушди.

Шунингдек, Самарқанд давлат медицина институти даволаш иши йўналишига энг кўп – 827 нафар ҳамда тиббий биологик иш йўналишига энг кам – 35 абитуриент ҳужжат топширди.

Тест синовлари белгиланган жойларда 1-15 август кунлари 08:00 да ва 15:00 да икки навбатда ўтказилади.

Бир навбатда 102 гуруҳда 3060 нафар абитуриент, 204 нафар гуруҳ назоратчиси, 40 нафар захира гуруҳ назоратчиси, 6 нафар бино раҳбари ва 12 нафар Давлат тест маркази вакиллари, жами 3322 нафар киши қатнашади.

 

Бобохон Пўлатов.


Киритилган вақти: 18/07/2018 23:05.   Кўрилганлиги: 1164
 
Материал манзили: https://samarkand.uz/uz/press/news/54-ming-740-nafar-abiturient-samarqanddagi-oliy-talim-muassasalariga-hujjat-topshirdi

 

Сўровнома


Веб-сайтимиз орқали қайси соҳа бўйича кўпроқ янгиликлар жойлаштирилишини истайсиз?

Хабарларга обуна бўлиш


Статистика


Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 1

Ҳаракатлар стратегияси 2017-2021

 

Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.