
Самарқанд автомобилсозлик коллежида мамлакатимизда жадал ривожланиб бораётган автосаноат соҳаси учун замонавий билим ва касб кўникмаларини ўзлаштирган кичик мутахассислар тайёрланмоқда.
Бу йил коллежни битирган 300 нафарга яқин ёш "Самарқанд автомобиль заводи", "Самарқанд автотеххизмат", "Uz Auto Trailer", "JV MAN Auto-Uzbekistan" ва бошқа корхоналарда меҳнат фаолиятини бошлайди.
– Ўқувчиларимизнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти улар келгусида ишга жойлашиши мумкин бўлган корхоналарда ташкил этилиши ёшларнинг коллежда олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлаш, касб кўникмаларини шакллантиришга ёрдам бермоқда, – дейди коллеж директори С.Ҳамроев. – Амалиёт "устоз-шогирд" тизими асосида ташкил этилиб, ҳар бир битирувчи корхоналардаги тажрибали мутахассисларга бириктирилиб, уларга касб ўргатилади. Бу даврда улар ойлик маош ва иссиқ овқат билан таъминланмоқда. Ўқувчилар бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, амалиёт пайтида касб малакасини шакллантиришга, келгусида шу ерда ишлашга интилади.
Жорий ўқув йилида коллеж битирувчилари ўртасида ўтказилган сўровларда уларнинг аксарияти "JV MAN Auto-Uzbekistan" қўшма корхонасида ишлаш ниятида эканлигини билдирди. Корхона ходимлари ана шундай истакдаги ёшлар билан суҳбатлашиб, уларнинг билимини синовдан ўтказди ва тестда юқори балл тўплаган 46 нафар ўқувчи саралаб олинди. Улар корхона цехларида яна бир бор назарий ва амалий синовлардан ўтди. Якунда 28 нафар битирувчи ушбу заводда иш фаолиятини бошлайдиган бўлди.
Фирдавс ШУКУРОВ.
Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Давлат ҳукумати портали
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги онлайн базаси
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация бўйича давлат инспексияси
Ҳозир онлайн
Рўйхатдан ўтганлар: 2
Меҳмонлар: 14
Copyright © 2010 – 2018. Самарқанд вилояти ҳокимлиги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.samarkand.uz манбаи кўрсатилиши шарт.